Биз хакимизда

Бош саҳифа

Тошкент ш., Aяккудуқ ш., Навоий вилояти, 2017-йил.

MISTOG МЧЖ XСИ

Мақсадлар: Инвестиция лойиҳаси
Вазифалар: Навоий вилояти Томди туманининг “Казахтау” ва “Казахтау-1” маъдан намоён бўлган жойларнинг геологик ўрганилиши ва тажриба-саноат йўли билан олиниши.

Техник жиҳозланиш: HYDX-5A, НYDX-6 турдаги гидрофилланган бурғилаш станоклари, ёрдамчи техника парки (булдозерлар, вахта автомобиллари, қоришма ташувчи машиналар).
Ҳамкорларимиз: ОКМК, НКМК, Ўзбекистон Республикаси Госкомгеология корхонаси.
Бурғилаш қурилмаларининг машинистлари – 3 йиллик иш тажрибаси.

Контактлар

Мутахассислар:

Компания раҳбарияти олий техник махсус маълумотга, участка бошлиқлари, бурғилаш усталари – олий ёки ўрта техник маълумотга эга, иш стажи 5 йил ва ундан ортиқ. Бурғилаш ускуналарининг машинистлари – иш стажи 3 йилдан.

Тошкент ш., 2019-йил

GEODRILLING COMPANY МЧЖ XСИ

Мақсадлар: NQ, HQ, PQ диаметрли қудуқларни, RC бурғилаш усулида бурғилаш (разведка, технологик) бўйича ишларни бажариш.
Вазифалар: Ўзбекистон Республикасининг геология-разведка, кончилик корхоналари билан қўшма фаолият.

Техник жиҳозланиш: HYDX-5A, НYDX-6 туридаги гидрофилланган бурғилаш станоклари, ёрдамчи техника парки (булдозерлар, вахта автомобиллари, қоришма ташувчи машиналар).
Ҳамкорларимиз: ОКМК, НКМК, Ўзбекистон Республикаси Госкомгеология корхонаси.
Бурғилаш қурилмаларининг машинистлари – 3 йиллик иш тажрибаси.

Контактлар

Мутахассислар:

Компания раҳбарияти олий техник махсус маълумотга, участка бошлиқлари, бурғилаш усталари – олий ёки ўрта техник маълумотга эга, иш стажи 5 йил ва ундан ортиқ. Бурғилаш ускуналарининг машинистлари – иш стажи 3 йилдан.

Тошкент ш., 2020-йил, январ.

YER OSTI GEOBUR МЧЖ

Мақсадлар: Бурғилаш бурчаги 0-360 градус, диаметри NQ, HQ ер ости кончилик ишланмаларида бурғилаш ишларини олиб бориш.
Вазифалар: Ўзбекистон Республикасининг геология-разведка, кончилик корхоналари билан қўшма фаолият.

Техник жиҳозланиш: С-400, LR02-ES LEVENT 2002, UDS-450 туридаги гидрофилланган бурғилаш станоклари.
Ҳамкорларимиз: ОКМК, НКМК, Ўзбекистон Республикаси Госкомгеология корхонаси.

Контактлар

Мутахассислар:

Компания раҳбарияти олий техник махсус маълумотга, участка бошлиқлари, бурғилаш усталари – олий ёки ўрта техник маълумотга эга, иш стажи 5 йил ва ундан ортиқ. Бурғилаш ускуналарининг машинистлари – иш стажи 3 йилдан.

Компания 2019-йил ноябр ойида, Тошкент ш. ташкил этилган

ASIAGEOSERVICE МЧЖ

«AsiaGeoService» МЧЖ ўз штатида геология соҳасида юқори даражага эга мутахассисларга эга, бу лойиҳалаштиришдан бошлаб обектни саноатга тайёрлашгача геологик-разведка ва бирга кечувчи ишларнинг кенг кўламини бажариш имконини беради.

Контактлар

Геологик-разведка ишларининг геологик кузатуви

«AsiaGeoService» МЧЖ қаттиқ фойдали қазилмаларнинг жойларини қидириш, аниқлаш, эгаллашга тайёрлаш мақсадида махсус геологик ва бирга кечувчи ишлар мажмуасини бажаради.
Геологик-разведка ишларига қуйидагилар киради:
• геологик суратга олиш ишларининг минтақавий ва йирик масштабли турлари;
• турли қидириш, геологик-разведка, таҳлилий-минерологик ишлар.
Ташкилот ишларни обектнинг ўрганилганлигига боғлиқ равишда бажаради:
• умум геологик ва минераген вазифадаги ишлар (фойдали қазилмаларнинг минтақавий ўрганилиши ва башорат қилиниши);
• конларни қидириш ва баҳолаш (қидириш ва баҳолаш ишлари);
• конларнинг разведкаси ва эгалланиши (разведка ҳамда фойдаланиш разведкаси).
Геологик-разведка, хусусан бурғилаш ишларининг геологик кузатуви:
• қудуқлар, ер усти ва ер ости тоғ ишланмаларининг ҳужжатлари;
• кесувчи таъсирга эга намуна олгичлар ёрдамида ариқ ва очиқ тоғ жинсларининг текширилиши;
• керннинг тилиниши;
• Rocklabs (Янги Зеландия) замонавий майдалаш ускунаси мажмуасидан фойдаланиб тоғ жинсларининг намуналарини майдалаш ва эзиш;
• Olypus Vanta М рентген-флуоресцент спектрометр ёрдамида жинслар таркибининг бирламчи ярим миқдорли таҳлилий баҳоси ҳамда маъдан таркибларининг миқдорини аниқлаш;
• геологик-разведка ишларининг маълумотлари бўйича бирламчи майдон ҳужжатларини (устун, кесимлар) тузиш;
• ҳисоботлар тузиш, заҳирани ҳисоблаш.
Бирга кечувчи ишларнинг турлари:
• техник-иқтисодий ҳисобларни тузиш;
• геологик, геофизик ҳамда космогеологик ўрганиш маълумотлари бўйича башорат хариталарини тузиш.

Лаборатория тахлили учун кукун намуналарини тайёрлаш

«AsiaGeoService» МЧЖ ариқлардан намуна олиш, кернни тилиш, кейинчалик лаборатор таҳлил учун намуналарни майдалаш ва эзиш учун ускуналар мажмуига эга.
Барча ишлар Rocklabs қурилмасида бажарилади – бу турли комбинацияли ва автоматизациянинг турли даражасига ега майдалагичлар, тегирмонлар, қисқартиргичлар, бўлгичлар.
Мажмуага қуйидагилар киради:
- Бойд майдалагичи – дунёдаги биринчи иккилик таъсирга ега майдалагич. 25х майдалаш даражасига ега, дастлабки ўлчами 50 мм бўлган зарралар ҳар бир намунани тайёрлаш вақтини камайтирган ҳолда, бир ўтишда 2 мм гача майдаланиши мумкин;
- Rocklabs тегирмонлари – 1 г дан 1000 – 1200 г гача вазнли намуналарни езиш учун. Кейинчалик лаборатор таҳлил учун, ҳам тоғ жинслари, ҳам бошқа материалларни езиш мумкин.

Olympus Vanta M рентген-флуоресцент спектрометр ёрдaмидa жинслaр тaркибининг бирлaмчи ярим миқдорли тaхлилий бaхоси хaмдa мaъдaн тaркиблaрининг миқдорини aниқлaш

«AsiaGeoService» МЧЖ Olympus Vanta М (АҚШ) портатив рентген-флуоресцент спектрометр ёрдамида тоғ жинсларини елемент таркибининг тезкор таҳлилини амалга ошириади.
Ушбу қурилма бевосита геологик тадқиқотлар жойида тезкор елемент таҳлилини ўтказиш имконини беради.
Ишлар мажмуаси устунли қудуқлар кернида GERDA ускунаси, геологик намуналарнинг кукунли лаборатор намуналарида Work Station ускунасини қўллаган ҳолда, геологик намуналарда элемент таркибни ўлчаш имкониятини ўз ичига олади.
Маълумотлар статистик қайта ишланиши ҳамда геологик устунлар, графиклар ва жадвалларда келтирилиши мумкин.
Olympus Vanta М спектрометрлари турли конларда тадқиқот ўтказишда фойдаланилади, жумладан:
- Cu, Pb, Zn, Ag ва Mo каби асосий металлар
- Олтин, шу жумладан йўлдош элементлар ва литогеокимё
- Уран +/- кимёб ер элементлари ва йўлдош элементлар
- Никел сулфиди ва латеритлар
- Темир маъдани ва бокситлар
- Камёб ер элементлари (КЕЭ), шу жумладан La, Ce, Pr ва Nd
- КЕЭ йўлдош элементлар, шу жумладан Y, Th ва Nb
- Фосфатлар, карбонат калий, магнезит ва саноат аҳамиятига эга бошқа фойдали қазилмалар
- Sn, W, Mo, Bi ва Sb эпитермал конлар
- Минерал тупроқлар, хусусан Ti ва Zr.